Россия яна бир маротаба Бутундунё антидопинг агентлиги (WADA) томонидан сакцияларига дуч келиши мумкин.
Daily Mail нашрининг таъкидлашича, РУСАДАнинг Москвадаги лабораториясида маълумотлар қалбакилаштирилгани исботланса мусобақа ўтказиш таъқиқланиши ва Россия терма жамоасининг иштирок этиш ҳуқуқини олиб қўйини мумкин.
WADAнинг ижрочи қўмитаси 9 декабрь куни йиғилади ва унда РУСАДАнинг лицензияси олиб қўйилиши кўриб чиқилади.
Агар спорт арбитраж суди Россиянинг апелляциясини қабул қилмаса ва санкциялар билан келишса, Россияни Токиодаги Олимпиада, Паралимпиадан ва Евро-2020 мусобақаларидан четлатилиши мумкин. Бундан ташқари, Санкт-Петербург шаҳрида мусобақа ўйинларининг ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда.
Россияни Евро-2020га қўймаслиги ва Петербургдан мусобақа ўйинлари олиб қўйилиши мумкин
Ўқилган: 29677