Гвардиоланинг агенти: Пеп келишув бўйича шартларни доимо бажаради, унинг "Сити" билан шартномаси 2021 йилгача амал қилади

Агент Жозеп Мария Оробитг мижози Пеп Гвардиоланинг "Бавария" клубига қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

"Пеп Манчестерда ҳаммасидан кўнгли тўқ. Унинг "Сити" билан шартномаси 2021 йилгача амал қилади. Мен у билан Германия ҳақида гаплашганим йўқ – агентлар билан хам, клуб раҳбарияти билан ҳам.

Пепнинг Мюнхендан яхши хотиралари қолган, бу ерда унинг дўстлари бор. Бироқ у Бундеслигага мураббий сифатида қайтиш ҳақида гапирмаган.

Айни вақтда бунинг умуман иложи йўқ. Гвардиола ҳар доим келишув шартларини бажаради", - дейди агент.

Ўқилган: 699
Бавария Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича