Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн сермаҳсуллик бўйича рекорд ўрнатди.
Англиялик футболчи Евро-2020 саралаш босқичининг ҳал қилувчи босқичида Косово дарвозасига гол урди. Шу тариқа Кейн ўз голларини 12 тага етказиб олди ва тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Кейнни Эрон Захави (11), Артём Дзюба (9) ёки Теему Пукки (9) қувиб ўтишлари мумкин.
Бир вақтнинг ўзида Кейн ажойиб натижани қайд этди. У саралаш босқичидаги барча ўйинларда энг камида битта гол урди, бундай кўрсаткични ҳали ҳеч ким қайд этмаган.
Кейн рекорд ўрнатди
Ўқилган: 28937