Ўзбекистон - Фаластин 2:0

Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш учрашуви бошланмоқда.

Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий тафсилотларини ёриитиб боришга ҳаракат қиламиз.

Терма жамоамизга омад ёр бўлсин!

ЖЧ-2022 саралиши, Осиё қитъаси
Ўзбекистон - Фаластин 2:0
Голлар:
Шомуродов (18), Шомуродов (58)
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Санжар Қодирқулов, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Икром Алибоев, Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов
Фаластин: Ҳамада, Рашид, Ҳамид, Баттат, Пинто, Жобир, Баҳдари, Чихадаҳ, ал-Бадави, Батран, Дарвеш

*****

0'. Вадим Абарамов аввалги таркибдан битта ўзгаришни қилган. Чап қанот ҳимояда Сайфиев ўрнида Зотеев ҳаракат қилади

0'. Стадионига мухлислар кириб келмоқда

1'. Ўйин бошланди

4'. Ўзбекистон секин аста устунликни қўлга олмоқда

7'. Аҳмедов тўпни Шомуродов билан ўйнади, якун кўнгилдагидек чиқмади

10'. Ўйин марказга кўчди, бизникилар тўпни назорат қилиб туришибди

15'. Ҳамдамовга нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳаммаси жойида, вакилларимиз интилишмоқда

18'. ГОЛЛЛ!!! Шомуродов! Ўзбекистон - Фаластин 1:0

19'. Ўнг қанотда вакилларимиз яши ҳужум ташкил қилишди. Алижоновнинг жарима майдончасига кўтарган тўпнии Шомуродов боши билан дарвозага жойлаб қўйди

24'. Ўзбекистон термасининг қанотлари яхши ишламоқда

27'. Ўз навбатида Фаластин ҳам ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилмоқда

33'. Икром Алибоев ишончли ўйнамоқда. У тўпни Аҳмедовга ташлади, Одил олдиндаги шерикларини тўп билан таъминлади

36'. Машариповдан дриблинг

39'. Жалолиддин Машарипов чап қанотда рақиб жарима майдончасига ёриб кириб зарба йўллади. Голлик вазият эди. Аммо дарвозабон уни ушлаб олди

42'. Ўзбекистон термаси заргарона комбинацияни амалга оширди. Одил Аҳмедов узоқдан ерлатиб ҳимоячилар орасидан Алижоновга ташлаб берди. Ўз набатида Ҳожиакбар тўпни жарима майдончасига узатди. Шомуродовнинг якуний зарбасини сантиметрлар етишмади

44'. Биринчи бўлим ҳақида нима дейиш мумкин? У бизнинг устунлигимиз остида ўтмоқда. Бу орада Суюнов тўпни жамоадошларига етказиб берди

45'. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

Биринчи бўлим тугади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

48'. Элдор Шомуродовни йиқитишдику, аммо ҳакам ҳуштаги жим

51'. Санжар Қодирқулов марказда бошлаган ҳужумни Достон Ҳамдамов бир айланиб дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ

54'. Фаластинликлар чап қанотда ҳужумни охиригача етказишди ва бизнинг жарима майдончамизгача кириб келишди, бурчак зарбаси ишлашди. Ижро бизнинг фойдамизга

56'. Меҳмонларимиз футболчи алмаштиришмоқда

58'. ГОЛЛЛ!!! Шомуродов! Ўзбекистон - Фаластин 2:0

60'. Одил Аҳмедов узатган тўпни Шомуродов жарима майдончасида қабул қилиб олди ва ҳимоячини алдаб, дарвозани ишғол қилди

64'. Фаластин термаси жонланиб қолди, улар қарши ҳужумга ўтиб кетишмоқда

67'. Олег Зотеев жароҳат олди

71'. Ўйин сурати тушмади, шиддат давом этмоқда. Бизда яна гол уриш учун имкониятлар бўлмоқда. Ҳамдамов - Алижонов дуэти яхши ҳаракат қилди

74'. Машарипов ўрнига Искандаров туширилди. Фаластин ҳам ўйинчи алмаштирди

76'. Алижонов! Голлик вазият яратди ўзи ва ижро этди. Дарвозабон ўз ўрнида!

78'. Элдор Шомуродов ўрнига темурхўжа Абдухолиқов майдонга тушмоқда

81'. Суюнов тўпни ўйинга киритиб берди, Одил жамоадошларини олдинга бошламоқчи эди, бизникилар ўтишга улгуришмади

83'. Жамшид Искандаров! Яхши вазият бўлди ва зарба йўллади. Сал ноаниқ!

87'. Ўйин асабий тарзда кечмоқда, эсон омон якунлаб олайлик

90'. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

90+2'. Футболчиларимиз Фаластинга мастер-клас кўрсатишди, қойил зўр узатмалар бўлди

Ўйин тугади! Ғалаба муборак бўлсин!

*****

Фото манбаси: https://t.me/UFFuzOfficial2017

*****

Шомуродовнинг 58-дақиқадаги голини томоша қилинг!

Ўқилган: 27727
ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича