Анри “Барселона”да ишлаши мумкин эди

Яқинда “Монреаль Импакт” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Тьерри Анри “Барселона”ни бошқариш имкониятига эга бўлган.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, ўтган мавсум каталонияликлар раҳбарияти Анрини Эрнесто Вальверде ўрнига номзод сифатида қарган.

Бироқ ўша вақтда франциялик мутахассис “Монако”да ишлаётган бўлган, айнан шу омил Анрини имкониятини пасайтириб юборди. Шундан сўнг, Вальверде амалдаги шартномасини узайтирди.

Ўқилган: 1471
Барселона Тьерри Анри

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича