Келлини интервюларининг бирида ёшлигида “Милан” жамоасига мухлислик қилганини айтиб ўтган эди. Биз худди шундай, ёшлигида рақиб жамоасига мухлислик қилган футболчилар ҳақида сизларга маълумот бермоқчимиз.

Жоржо Келлини (Италия) – “Ювентус” ва “Милан”

Келлини – “Ювентус”нинг сардори ва афсонаси. Деярли 15 йилдан бери “Бянконер”лар сафида тўп суриб келмоқда. Бир кун ўз интервюсида жуда қизиқ бир маълумотни айтиб ўтди:

Тан олиб айтишим керакки, болалигимда “Милан” жамоасига мухлислик қилардим. Малдинининг ўйинлари ёқарди, у менинг кумирим эди. Мен ўзимни оқлаш учун ҳеч нарса дея олмайман, шуни айтишим мумкинки, ҳозир ундай эмас. Менинг эгизак укам Клаудио “Юве”нинг ашаддий мухлиси эди. Доимо у билан баҳслашиб юрардик. Шунинг учун атайин у мухлислик қиладиган жамоанинг ашаддий рақибини қўллаб-қувватлаганман. “Ювентус”га келганимда дунёдаги энг бахтли инсонга айланганди у. Бу ерга келишим билан жамоани яхши кўриб қолдим.

Раул (Испания) – “Реал” ва “Атлетико”

Раулни “Қаймоқрангли” либосдан бошқасида тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳаттоки, мухлислар унинг клубга садоқатини эътироф этиб “Раул Мадрид” деган иборани ўйлаб топишган. Лекин Раул болалигида оиласи билан бирга “Атлетико”га мухлислик қилган. 15 ёшида “Матрасчилар” академиясида шуғулланган ва келажакда “Атлетико”нинг юлдузи бўлишни истаган. Аммо тақдир уни бошқа йўлга бошлади.

Андрес Иниеста (Испания) – “Барселона” ва “Реал”

Давоми бу ерда