Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт жамоасининг кучи ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ўйлайманки, жамоа ўзига ишонмоқда, ўзингиз буни кўриб турибсиз. Жамоа ўйинни бошқариши, тўпга эга бўлиши ва гол уриши мумкин. Ўйинчилар ўйиндан олдин нимадир режадаги каби бўлмаслиги ҳақида ўйлашмайди. Ушбу жиҳат бўйича биз ЖЧ-2018дан анча олдинга чиқиб олдик.
Ҳозир Европа чемпионатини ютиш, ЖЧни ютиш каби қийин. ЖЧ-2018 топ-4да фақат Европа жамоалари эди. Испания, Германия, Португалия ва бошқа жамоаларни ҳам ҳисобдан чиқармаслик лозим. Шундай экан ушбу мусобақа юқори савияда бўлади", - дейди Саутгейт.
Гарет Саутгейт: Ҳозир Еврони ютиш ЖЧда ғалаба қозониш каби қийин
Ўқилган: 28092