Эден Азар: Лэмпард "Челси"да тўрт ой ишлаб, дунёнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкинлигини кўрсатди

"Челси" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоанинг ҳозирги мураббийи Фрэнк Лэмпардни мақтаб ўтди.

"Мен Фрэнкни мураббий сифатида эмас, балки ўйинчи сифатида танийман, лекин у ажойиб одам. У тўрт ой ичида дунёнинг энг кучли мураббийи бўлиши мумкинлигини кўрсатди. "Челси" учун ёш ўйинчилар, англияликлар ўйнаётгани яхши. Бу Англия учун зўр, "Челси" учун эса яхши. Ёш футболчиларининг бу даражада ўйнаётгани омадли бўлди.

"Челси" клубига трансфер таъқиқи фойда бердими? Билмадим. Балки, уч-тўртта трансфер билан улар биринчи бўлиши мумкин эди. Улар ёмон ўйнашмаяпти, кўрдим жамоавий ҳаракат қилишмоқда. У ерда дўстларим бор, уларнинг ўйинини кузатиб тураман. Улар ғалаба қозонишмоқда, шунинг учун ҳам хурсандман", - дейди Азар.

Ўқилган: 2775
Англия чемпионати Фрэнк Лэмпард Челси Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича