Ўзбекистон - Фаластин: Либосларнинг ранглари танланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини Фаластинга қарши ўтказади.

19 ноябрь куни «Пахтакор» стадионида ўтадиган учрашувда миллий жамоамиз оқ-кўк рангли спорт формасида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса яшил рангли спорт либоси кияди.

Фаластинлик футболчилар қизил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони қора рангдаги либосни кияди.

Учрашув эртага 17:00 да бошланади.

Ўқилган: 15269
ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича