Евро-2020 саралаши. Англия сафарда Косовони йирик ҳисобда енгди

Евро-2020 саралашининг 10-туридан ўрин олган яна иккита ўйин ўз ниҳоясига етди.

Чехия терма жамоаси Болгария майдонига сафар қилди. Унда майдон эгалари Божиковнинг голи эвазига ғалабага эришишди.

Англия терма жамоаси эса Косово майдонида меҳмон бўлди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Ҳарри Уинкс инглизларни олдинга олиб чиқди. Қолган учта гол ўйин якунланиши арафасида киритилди. Уларга Ҳарри Кейн, Маркус Рэшфорд ва Мэйсон Маунтлар муаллиф бўлишди.

Евро-2020 саралаши, 10-тур

Болгария – Чехия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 56 Божиков.

Болгария – Георгиев, Попов, Божиков, Занев, Малинов (Цветков, 89), Вандерсон (Неделев, 72), Костадинов, Десподов (Краев, 69), Попов, Марселиньо, Терзиев.

Чехия – Коларж, Кудела, Боржил, Кадержабек, Челюстка, Соучек, Крал (Гушбауэр, 71), Шевчик (Масопуст, 65), Янкто, Дарида, Ондрашек (Долежал, 80).

Огоҳлантиришлар: Костадинов (50), Кудела (64), Георгиев (90), Янкто (90).


Косово – Англия 0:4 (0:1, 0:3)

Голлар: 0:1 – 32 Уинкс, 0:2 – 79 Кейн, 0:3 – 83 Рэшфорд, 0:4 – 90 Маунт.

Косово – Мурич, Дрешевич, Алити, Войвода, Хадерджонай (Жегрова, 73), Рашица, Кололи, Целина, Бериша (Халими, 65), Ррахмани, Нухиу (Рашани, 82).

Англия – Поуп, Чилуэлл, Магуайр, Мингз, Александер-Арнолд (Томори, 84), Райс, Окслейд-Чемберлен (Маунт, 72), Стерлинг, Уинкс, Хадсон-Одои (Рэшфорд, 59), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Кололи (48).

Ўқилган: 12295
Англия термаси Евро-2020 саралаши

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича