"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.
Sport.es нашрининг маълумот беришича, футболчи "Юве" сафига ўтиш билан қизиқмоқда, чунки Ракитичга уларнинг лойиҳаси ёрқинроқ кўринмоқда экан. Бироқ туринликлар Ракитични сотиб олишни истаса, биронта ярим ҳимоячиси билан хайрлашиши керак бўлади.
"Ювентус" клубини тарк этиши мумкин бўлган футболчи бу Блез Матюиди бўлмоқчи, унинг амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Шу билан бирга, Ракитич АПЛга ўтишни истамаяпти, "Барселона" клуби эса уни 35 млн евродан арзонроқ нархга сотмоқчи эмас.
Ракитич "Ювентус" клубига ўтмоқчи. Туринликлар бунинг учун футбочли сотиши керак
Ўқилган: 2268