“Лос-Анжелес Гэлакси” Ибрагимовичга ўринбосар топди. У - Эдинсон Кавани!

“Лос-Анжелес Гэлакси” яқинда амалдаги шартномаси тугаб жамоани тарк этиш арафасида турган Златан Ибрагимовичга ўринбосар топди.

Жанлука Ди Марционинг маълумот беришича, МЛС клуби бор эътиборини швециялик ҳужумчининг ПСЖдаги собиқ жамоадоши Эдинсон Каванига қаратган.

Маълумотларга қараганда, “ЛА Гэлакси” 32 ёшли футболчини келаси ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Кавани Франция чемпионатида 6 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди.

Ўқилган: 19939
Златан Ибрагимович Шимолий Америка чемпионатлари Эдинсон Кавани

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича