Йоахим Лев – Евро-2020 ҳақида: Биз асосий фаворит эмасмиз

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев жамоанинг Евро-2020 мақсади ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги Германия жуда истеъдодли, кучли амбицияга эга, ғалабага ўч. Бизнинг ҳозирги таркибимиз ЖЧ-2010 қараганда анча кучли. Лекин биз асосий фаворит эмасмиз. Шунинг учун бизнинг футболчилар ривожланишда давом этишлари зарур. Биз айнан шу устида иш олиб боряпмиз.

Франция, Англия узоқ вақт давомида бир ҳил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Голландия, Испания ҳам бор. Соврин учун кураш жуда қийин бўлади. Лекин йигитлар ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин намойиш қилишмоқда”, - дейди Лев.

Ўқилган: 693
Германия термаси Евро-2020 саралаши Йоахим Лёв

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича