Россия ўз майдонида Бельгияга йирик ҳисобда таслим бўлди

Евро-2020 саралашидан ўрин олган Россия – Бельгия учрашуви ўз якунига етди. “Газпром Арена”да кечган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

19-дақиқада Торган Азар бельгияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, танаффусгача Азарларнинг каттаси Эден дублга эришди. 72-дақиқада Ромелу Лукаку меҳмонларнинг тўртинчи голини урди. Руслар бунга сўнгги дақиқаларда Георгий Жикиянинг голи билан жавоб беришди.

Шу тариқа, Россия терма жамоаси саралаш босқичини иккинчи ўринда якунлайдиган бўлди.

Евро-2020 саралаши

Россия – Бельгия 1:4 (0:3, 1:1)

Голлар: 0:1 – 19 Торган Азар, 0:2 – 33 Эден Азар, 0:3 – 40 Эден Азар, 0:4 – 72 Лукаку, 1:4 – 79 Джикия.

Россия – Гильерме, Джикия, Семенов, Петров, Жирков (Бакаев, 50), Зобнин (Кузяев, 62), Оздоев, Миранчук, Ионов, Фернандес, Дзюба (Комличенко, 81).

Бельгия – Куртуа, Вермален (Денайер, 67), Боята, Алдервейрелд, Кастань, Витцель, де Брюйне, Азар, Азар, Лукаку (Батшуайи, 77), Мертенс (Тилеманс, 52).

Огоҳлантиришлар: Петров (3).

Ўқилган: 1690
Бельгия терма жамоаси Евро-2020 саралаши Россия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича