Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичида Саудия Арабистонига мағлуб бўлди.
Учрашувда ҳисобни Элдор Шомуродов очди. Шомуродов 15 октябрдан бери гол уролмаётган эди. Ушбу голи билан у голсиз сериясига нуқта қўйди.
Айни дамда Шомуродов РПЛда 10 та гол уриб рўйхатни бошқариб турибди, бироқ у “Ростов” сафида кетма-кет 4 та ўйиндан бери гол уролмаяпти.
Маълумот ўрнида, саралаш босқичида Шомуродов 4 та гол урди.
Шомуродов ўзининг голсиз сериясига нуқта қўйди
Ўқилган: 2952