Испания, Италия ва Данияда йирик ғалаба. Финляндия тарихда илк бор Еврога йўлланма олди

Евро-2020 саралишининг 9-туридан ўрин олган бугунги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Испания ўз майдонида Мальтани қабул қилди ва жавобсиз еттита гол урди. Испанлар сафида Альваро Мората, Санти Касорла, Пау Торрес, Пабло Сарабия, Ольмо, Жерар Морено ва Хесус Наваслар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Финляндия ўзида Лихтенштейн билан баҳ солиб борди. Тэмуе Пуккининг дубли ва Туоминеннинг голи финларга ғалаба келтирди. Шу тариқа, Финляндия ўз тарихида илк бор Евро йўлланмасини қўлга киритди.

Италия сафарда Босния ва Герцеговина устидан йирик ғалабага эришди. Швейцария эса ўзида Грузияни минимал ҳисобда доғда қолдирди. Дания терма жамоаси Гибралтарга жавобсиз олтита гол урди. Швеция сафарда Руминияни таслим этган ҳолда мусобақа йўлланмасини қўлга киритди

Евро-2020 саралаши, 9-тур

Испания – Мальта 7:0 (2:0, 5:0)

Голлар: 1:0 – 23 Мората, 2:0 – 41 Касорла, 3:0 – 62 Пау Торрес, 4:0 – 63 Сарабия, 5:0 – 69 Ольмо, 6:0 – 71 Жерар Морено, 7:0 – 85 Навас.

Финляндия – Лихтенштейн 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 21 Туоминен, 2:0 – 64, пенальти Пукки, 3:0 – 75 Пукки.

Босния ва Герцеговина – Италия 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 21 Ачерби, 0:2 – 37 Инсинье, 0:3 – 52 Белотти.

Швейцария – Грузия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 77 Иттен.

Дания – Гибралтар 6:0 (1:0, 5:0)

Голлар: 1:0 – 12 Сков, 2:0 – 47 Гюткьяер, 3:0 – 51 Брэйтуэйт, 4:0 – 64 Сков, 5:0 – 85 Эриксен, 6:0 – 90 Эриксен.

Руминия — Швеция 0:2

Голлар: 0:1 – 18 Берг, 0:2 – 34 Квайсон.

*****

Эътиборингизга Моратанинг голини ҳавола қиламиз:

Испания термаси Италия терма жамоаси Швейцария термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эден Азар: Бельгия 30 очкодан 30 очко олишга интилиши керак
05:01
Евро-2020 саралаши. Бугун 4-тур старт олади
16:10
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
Россия ўзида Сан-Маринога тўққизта гол урди ва бошқа натижалар
23:00