"Барселона" ҳимоячи изламоқда

"Атлетик" ҳимоячиси Андера Капу фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашрида ёзилишича, Каталонияликлар Капуни ўз сафига қўшиб олиш истагида бўлиб турибди. Футболчининг трансфер баҳоси эса 26 миллион фунтга тенг.

"Атлетик" Капуни 2018 йилнинг ёзида "Эйбар"лан 3 миллион еврога сотиб олганди. 27 ёшли футболчи жорий мавсумда Бильбао сафида 13та учрашувда майдонга тушиб, 1 маротаба тўп киритди.

Ўқилган: 2137
Андер Капу Атлетик Бильбао Барселона

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича