Назорат учрашуви. “Динамо” – “Қизилқум” – 1:1

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган катта танаффусдан унумли фойдаланган “Динамо” ва “Қизилқум” жамоалари Самарқандда ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Баҳс гарчи ўртоқлик мақомида бўлса-да, учрашув анча кескин курашларга бой ўтди. Ўйиннинг 31-дақиқасида Баҳодир Насимовнинг узатмасини Шоҳруҳ Абдураҳмонов “Қизилқум” дарвозасига киритиб, ҳисобни очди, 1-0.

Танаффусдан кейин Тачмурод Агамуродов сингари Ҳамиджон Актамов ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Тенгкурашлар остида кечган иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида бош ҳакам “Динамо” дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган навоийликларнинг грузиялик легионери Мате Ватсадзе 11 метрлик нуқтадан Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол этди, 1:1. Учрашув дуранг натижа билан якунланди.

Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд.
15 ноябрь (жума)

“Динамо” – “Қизилқум” – 1:1
Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов 31 – Мате Ватсадзе 80 пенальти.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Аббос Шодмонов, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Ўринов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Амиржон Сафаров, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Шерали Жўраев, Миржамол Қосимов, Ҳумонюн Абдуалимов, Стивен Лустица, Лаша Тотадзе, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадзе.

Динамо Самарқанд Қизилқум Назорат учрашуви
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик ўйинлари. Қўшниларимиз баҳсида дуранг, Хитой ғалабага эришди
22:38
"ПСЖ" ўртоқлик учрашувида "Сидней"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:09
Ўртоқлик учрашувлари. Бразилия ва Чили кутилмаганда ютқазиб қўйди, Уругвай эса АҚШни енгга олмади
11:45
Ўзбекистон ОТЖ кенгайтирилган таркибида ўзгариш рўй берди
22:08