Гвардиола собиқ жамоасига қайтиши мумкин

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Бавария”га қайтиши мумкин.

Нико Ковач истеъфога чиқарилганидан сўнг Мюнхен клуби президенти Ули Хенесс узоқ муддат ишлайдиган мураббийни қидирмоқда.

“Бавария” раҳбарияти Гвардиолани жамоага қайтаришни исташмоқда, испаниялик мутахассис 2016 йил “Мен Германияга мураббий сифатида қайтаман” деган эди.

“Бавария” вакиллари айни дамда Гвардиола билан ҳар дом алоқада бўлиб туришибди. “Бавария” вакиллари Гвардиолани жорий мавсум “Сити”даги ҳолатига баҳо бериб, уни жамоага қайтишига ишонишмоқда.

Ҳозир “Бавария”ни бошқариш учун уч нафар асосий номзодлар номи маълум, булар Томас Тухель (ПСЖ,), Эрик тен Хаг (“Аякс”) ва Гвардиола (“Манчестер Сити”).

Маълумот ўрнида, айни дамда “Бавария”ни вақтинчаликка Ханс-Дитер Флик бошқармоқда.

Ўқилган: 1400
Бавария Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича