"Тоттенхэм" ёзда 3 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин

"Тоттенхэм" клуби келгуси ёзда таркибда катта ўзгаришларни амалга ошириши мумкин.

Daily Mail нашрида ёзилишича, "тақачилар" сафини ҳимоячилар Тоби Алдервейрелд, Ян Вертонген ва ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенлар тарк этиши мумкин.

Бу футболчиларнинг жамоа билан шартномалари якунланиб бормоқда. Янги шартнома борасида музокаралар ўтказилганича йўқ. Эриксен "Реал"га ўтиши кутилмоқда.


Ўқилган: 1000
Кристиан Эриксен Тоби Алдервейрелд Тоттенхэм Ян Вертонген

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича