“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилди ва футболчи билан Twitter’даги саҳифасида хайрлашди.
38 ёшли футболчининг МЛС клуби билан тузган шартномаси 2019 йилнинг 31 декабрида тугайди.
“Биз Златанга миннатдорчилик билдирмоқчимиз. У 2018 йилга келгандан кейин Лос-Анжелесда футбол ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. Унинг Лос-Анжелес аҳолиси ва футбол мухлислари учун олдида қилган ишини баҳолаб бўлмайди”, - дейди “Гэлакси” президенти Крис Клайн.
“Лос-Анжелес Гэлакси” Златан Ибрагимович билан хайрлашди
Ўқилган: 20706