Роберт Левандовски – “Бавария”нинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски октябрь ойида клубнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

31 ёшли футболчи мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада 75,6 фоиз овоз тўплаб, Серж Гнабри (10 фоиз) ва Мануэль Нойерни (6 фоиз) ортда қолдирди.

Левандовски кетма-кет уч маротаба энг яхши деб тан олинди, бунгача “Бавария”нинг ҳеч бир футболчиси бундай натижани қайд этмаган эди.

Маълумот ўрнида, Левандовски ўтган ой 6 та ўйинда майдонга тушиб 7 та гол урди.

Бавария Германия чемпионати Роберт Левандовски
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Левандовски гол уришдан тўхтамаяпти
16:27
“Боруссия" Дортмунд асосий футболчисини йўқотди
15:13
Иван Перишич "Бавария" тиббий кўригидан ўтмоқда
11:02
“Бавария”га Хаби Алонсо бош мураббий бўлиши мумкин
18:41