Евро-2020 саралаши. Португалия ва Англияда йирик ғалаба, Туркия Еврога йўлланма олди

Евро-2020 сарлашидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Англия терма жамоаси ўзида Черногорияни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди. Инглизлар сафида Харри Кейн хет-трик қайд этган бўлса, Алекс Окслейд-Чемберлен, Маркус Рэшфорд ва Темми Абрахам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.

Португалия эса ўзида Литва билан кураш олиб борди. Унда Криштиану Роналду учта гол урди, яна Пицци, Пасиенсия  ва Бернарду Силва ҳам учрашувни голсиз тарк этмади.

Параллел кечган баҳсларда Франция термаси Молдовани иродали тарзда қийинчилик билан таслим этди. Сербия голларга бой бўлган ўйинда Люксембургни енгди.

Туркия термаси Истанбулда Исландия билан дуранг ўйнади ва мусобақа йўлланмасига эга чиқди.

Евро-2020 саралаши

Туркия – Исландия 0:0 (0:0, 0:0)

Англия – Черногория 7:0 (5:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 11 Окслейд-Чемберлен, 2:0 – 18 Кейн, 3:0 – 24 Кейн, 4:0 – 30 Рэшфорд, 5:0 – 37 Кейн, 6:0 – 66, автогол Шофранац, 7:0 – 84 Абрахам.


Португалия – Литва 6:0 (2:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 7, пенальти Роналду, 2:0 – 22 Роналду, 3:0 – 52 Пицци, 4:0 – 56 Пасиенсия, 5:0 – 63 Бернарду Силва, 6:0 – 65 Роналду.


Франция – Молдова 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 9 Раца, 1:1 – 35 Варан, 2:1 – 79, пенальти Жиру.


Сербия – Люксембург 3:2 (2:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 11 Митрович, 2:0 – 43 Митрович, 2:1 – 54 Родригеш, 3:1 – 70 Радонич, 3:2 – 75 Тюрпель.


Чехия – Косово 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 0:1 – 50 Нухиу, 1:1 – 71 Крал, 2:1 – 79 Челюстка.

Ўқилган: 1980
Англия термаси Евро-2020 саралаши Португалия термаси Туркия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича