ЖЧ-2022 саралаши. Ироқ кутилмаганда Эронни мағлубиятга учратди, Жанубий Корея дуранг ўйнади, Хитой ва БААдан мағлубият

ЖЧ-2022 саралашининг Осиё минтақасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйини Омманда бўлиб ўтди. Унда Ироқ терма жамоаси кутилмаганда Эронни мағлубиятга учратди.

Бу ғалабадан кейин Ироқ "D" гуруҳида 10 очко билан етакчилик қилмоқда. Эрон эса 6 очко билан 3-ўринга тушиб кетди.

"А" гуруҳида ҳам кутилмаган натижа рўй берди. Сурия миллий терма жамоаси Хитойни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, БАА ҳам саралаш ўйинларида омадсизликга дуч келмоқда. Виетнамга қарши тўп сурган амирликлар 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Яна бир кутилмаган натижа Ливан - Жанубий Корея ўртасида бўлиб ўтди. Баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

ЖЧ-2022 саралаши, 4-тур

А гуруҳи

Сурия  - Хитой - 2:1

С гуруҳи

Ироқ — Эрон 2:1
Голлар: Муҳаннад Али (11), Аъло Аббос (90+2) — Аҳмад Нуриллоҳий (25).

Е гуруҳи

Афғонистон - Ҳиндистон - 1:1

Уммон - Бангладеш - 4:1

G гуруҳи

Малайзия - Таиланд - 2:1

Виетнам - БАА - 1:0

"H" гуруҳи

Ливан - Жанубий Корея - 0:0

Ўқилган: 9552
БАА термаси ЖЧ-2022 саралаши Ироқ термаси Эрон терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича