Тибо Куртуа: Энг зўрлар қаторидаман

"Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўзига бўлган танқидга муносабат билдириб ўтди.

"Менинг истеъдодим ва ҳозирги формамни инобатга олсак, энг яхшилар қаторида эканлигимга ишончим комил. Айнан шунинг учун ҳам мени танқид қилишади. Мен Ла Лигада фақатгина еттита гол ўтказиб юбордим, менинг формам билан эса ҳаммаси жойида.

Мен газеталар ўқимайман. Профессионал каби, мураббийлар, клубдошлар ва дарвозабон бўлиш ҳақида биладиган одамларнинг гапига аҳамият бераман.

Гол ўтказиб юборганинг учун танқид қилишлари жуда осон, лекин сокинман ва машғулотларда ўз ишимни давом эттирмоқдаман.

Мен ҳеч қачон ўз ўйинимдан шубҳа қилмаганман. Ўзинга бўлган ишончни йўқотиш, энг катта хато бўлар эди. Бундан кейин баттар бўлиши мумкин эмас.

"Реал" каби клубларда ҳар доим босим бор ва мен учун бу муаммо эмас. "Челси", "Атлетико" ва энди "Реал"да ҳаммасига эришишга тўғри келмоқда", - дейди Куртуа.

Испания чемпионати Реал Мадрид Тибо Куртуа
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” клуби “Реал Сосьедад”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
00:59
"Зенит" клуби "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи
19:46
Зинедин Зидан: "Реал" кейинги мавсумдан яхшироқ ўйнашни бошлайди
08:19
“Барселона” клуби “Валенсия” ҳужумчисини сотиб олишга яқин турибди
20:58