Анри МЛС клубига бош мураббий бўлди

"Монреаль Импэкт" клуби Тьерри Анрини бош мурабби лавозимига тайинлади.

"Арсенал"нинг собиқ ўйинчиси МЛС клуби билан яна узайтириш имконияти билан 2022 йилгача шартнома имзолади.

"Мен учун "Монреаль Импэкт" клубини бошқариш ва МЛСга қайтиш шараф. Ушбу мусобақа мен учун таниш ва бу ерда яхши дамларимни ўтказганман.

Квебек, Монреаль каби йирик турли туман маданиятга эга шаҳарларда бўлиш, ажойиб. Мен ҳар доим клубни кузатиб борар эдим ва энди шу ердаман", - дейди Анри.

Анрининг сўнгги иш жойи "Монако" клуби эди. 42 ёшли мутахассис 2016 йилдан 2018 йилгача Белгия терма жамоасида ёрдамчи бўлган.

Анри МЛСнинг "Нью Йорк Ред Буллс" клубида 2010 йилдан 2014 йилгача тўп сурган.

МЛС Тьерри Анри
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси МЛС рекордини янгилади
02:07
The Best. Йил рамзий терма жамоаси маълум
01:05
Клаудио Раньери Африкада иш бошлашга яқин турибди
08:51
Габигол қайси жамоада тўп сурмоқчи эканлигини маълум қилди
13:14