Лотар Маттеус: "Бавария" учун Гвардиоладан яхши номзод йўқ

Германия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Лотар Маттеус Пеп Гвардиоланинг "Бавария" бош мураббийи лавозимига қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

"Агар "Бавария" клуби тўпни назорат қилишга асосланган футбол ўйнашни истаса, Гвардиоладан яхши номзод йўқ. Бундан "Бавария" клуби ҳам Бундеслига ҳам ютган бўлар эди", - дейди Маттеус.

Аввалги хабарларга кўра, немис клуби Гвардиолани бош мураббий лавозимига қайтармоқчи.

Ўқилган: 865
Бавария Германия чемпионати Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича