"Милан" ва "Интер" бир футболчи учун курашади

"Марсель" ярим ҳимоячиси Кевин Стротман фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашрида ёзилишича, 20 ёшли голландиялик хавбекга "Интер" ва "Милан" жамоалари томонидан жиддий қизиқиш мавжуд. Икки клуб уни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларга киришган.

Строотман учун А Серия бегона эмас. У илгари "Рома" сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Кевин Стротманнинг "Марсель" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.

Ўқилган: 712
Интер Кевин Стротман Милан Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича