Сантуш Роналдунинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Португалия терма жамоаси Фернанду Сантуш Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Литвага қарши бўлиб ўтадиган ўйин олди матбуот анжуманида ҳужумчи Криштиану Роналдунинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

“У шу ерда, демак барчаси жойида. Агар у яхши формада бўлмаганида уни бу ерга чақирмаган бўлар эдим.

Ҳамма Роналду ҳақида билишни истайди, чунки у дунёнинг энг яхши футболчиси. Унинг аҳволи жойида ва у ўйнайди”, - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ювентус” устози Маурицио Сарри Роналдуни кетма-кет иккита ўйинда эрта захирага олди ва бунга сабаб сифатида Роналдуни тиззасида муаммо борлигини айтди.

Евро-2020 саралаши Криштиану Роналду Португалия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эден Азар: Бельгия 30 очкодан 30 очко олишга интилиши керак
05:01
Евро-2020 саралаши. Бугун 4-тур старт олади
16:10
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
Россия ўзида Сан-Маринога тўққизта гол урди ва бошқа натижалар
23:00