Салоҳнинг жароҳати жиддий бўлиши мумкин

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳамад Салоҳ Англия премьер-лигасининг 12-турида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда енгил жароҳат олди.

Клуб шифокорлари Салоҳнинг жароҳати жиддий эканлигидан шубхаланмоқда. Шунинг учун мисрлик футболчини қўшимча тиббий кўрикдан ўтказишмоқчи.

Айни дамда Салоҳ Миср терма жамоаси ихтиёрида Африка кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум 27 ёшли футболчи 11 та ўйинда майдонга тушиб 6 та гол урди.

Ўқилган: 1285
Жароҳатлар Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича