Роналду икки йилга дисквалификация қилиниши мумкин

Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Антонио Кассано “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Милан”га қарши ўйинда қилган қилиғи учун икки йилга дисквалификация қилиниши мумкин эканлигини маълум қилди.

“Роналду ўйин тугамасдан стадионни тарк этди? Бу тақиқланган, чунки ўйиндан сўнг допинг назорат ўтказилади. Эсимда “Лацио”га қарши ўйинда стадионни эрта тарк этган эдим, бироқ икки йиллик дисквалификация қўйилмаслиги учун стадионга қайтишимга мажбур бўлганман”, — дейди Кассано AS.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи заҳирига олингандан сўнг, шу заҳотиёқ кийиниш хонасига отланган ва стадион ҳудудидан чиқиб кетган.

Италия чемпионати Криштиану Роналду
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Рома” Заньолога ўринбосар изламоқда
01:20
Жозе Моуриньо Италияга қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
12:22
Ибрагимович келгач “Милан” ўзгардими? Пиоли жавоб берди
09:45
Ибрагимович А Сериясига қайтиши мумкин
10:08