Депай Англияга қайтиши мумкин

“Лион” ҳужумчиси Мемфис Депай яна Англияга қайтиши мумкин

Daily Star нашрининг хабар беришича, айни дамда голландиялик футболчининг хизматига “Тоттенхэм” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” ушбу трансферни барбод қилиши ҳам мумкин экан. Чунки манкунианликларда Депайни қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Депай Франция чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушиб 7 та гол ва 2 та голга ассисентлик қилди.

Ўқилган: 1758
Мемфис Депай Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича