Рахим Стерлинг можаро туфайли терма жамоадан четлатилди

"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг Евро-2020 саралаш доирасидаги Черногория жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

The Guardian нашрининг тарқатган маълумотига кўра, миллий терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт 24 ёшли футболчини "Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес билан бўлган можароси туфайли четлатган.

Стерлинг Англия чемпионати 12-тур "Ливерпуль" жамоасига қарши кечган ўйиндаги зиддиятдан кейин ҳам ўзини босиб олмаган ва муносабатларни миллий терма жамоа ҳузурида ҳам ойдинлаштиришни давом эттирган.

Стерлинг шундан кейин кечирим сўраган, бироқ барибир Англия термасидан четлатилган эди.

Ўқилган: 2208
Англия термаси Евро-2020 саралаши Манчестер Сити Раҳим Стерлинг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича