"Ювентус" ўйинчилари "Милан"га қарши ўйиндаги ҳаракати учун Роналдунинг кечирим сўрашини истамоқда

"Ювентус" клуби ўйинчилари ҳужумчи Криштиану Роналду "Милан" жамоасига қарши баҳсда алмаштирилганидан кейинги ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қолишди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи 54-дақиқада ўз ўрнини Пауло Дибалага бўшатиб берган эди. Шундан кейин Криштиану ўша заҳоти кийим алмаштириш хонасига борган ва ўйин якунига етмасдан стадионни тарк этган.

"Ювентус" клуби ҳақиқатдан ҳам Роналдуни жаримага тортмасликка қарор қилди, бироқ спорт директори Фабио Паратичи Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиққан.

Футболчилар эса Роналдудан ўз ҳаракатлари учун кечирим сўрашини кутилмоқда, деб ёзмоқда манба.

Италия чемпионати Криштиану Роналду Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Рома” Заньолога ўринбосар изламоқда
01:20
Жозе Моуриньо Италияга қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
12:22
Ибрагимович келгач “Милан” ўзгардими? Пиоли жавоб берди
09:45
Ибрагимович А Сериясига қайтиши мумкин
10:08