Жозеп Бартомеу: Месси яна 2-3 мавсум "Барселона" клубининг етакчиси бўлади

"Барселона" клуби президенти Жозеп жамоа етакчиси Лионель Мессининг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Шубҳасиз, барча томон Леонинг шартномасини узайтиришини ва узоқ йиллар футбол ўйнашини истайди.

Сўнгги қарорни у қабул қилади. Месси фаолиятини ўзи истаган пайтда якунлайди. Мен олдин айтганимдай, у ўз фаолиятини айнан "Барселона" клубида якунламоқчи.

Келаётган икки-уч мавсум Лео Месси бизнинг етакчимиз бўлиб қолади. У шубҳасиз жуда ҳам ёш ва шижоатга тўла.

Шундай экан Месси "Барселона" клубида яна икки, уч, тўрт ёки беш йил ўйнайди. Бунга шубҳам йўқ", - дейди Бартомеу.

Ўқилган: 1473
Барселона Жозеп Бартомеу Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича