Роналду "Милан"га қарши ўйин ҳақида: Оғир ўйин, муҳим ғалаба

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 12-тур "Милан" жамоасига қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Оғир ўйин, муҳим ғалаба", - деб ёзган Криштиану инстаграмдаги саҳифасида.

Ушбу ўйинда "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Роналдуни 55-дақиқада алмаштирди.

Португалиялик футболчи кетма-кет иккинчи ўйинда алмаштирилмоқда. Роналду ўйин тугашини кутмасдан кийим алмаштириш хонасига бориб стадионни тарк этди.

Ўқилган: 1285
Италия чемпионати Криштиану Роналду Милан Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича