Левандовски гол уришдан тўхтамаяпти

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг 11-тур доирасидаги учрашувда Дортмунднинг “Боруссия” клуби дарвозасини ишғол қилди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида полшалик футболчи Бенжамен Паварнинг узатмасидан сўнг собиқ жамоасига гол урди.

Шу тариқа Левандовски жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 25-голни ёздириб қўйди. Айни дамда Левандовски Бундеслига доирасида 10 та ўйинда қатнашди ва 15 та гол уриб тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Ўқилган: 1951
Германия чемпионати Роберт Левандовски

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича