“Атлетико” Мадридда “Эспальол”ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Эспаньол” учрашуви ўз якунига етди. “Ванда Метрополитано”да кечган баҳсда мадридликларнинг қўли баланд келди.

38-дақиқада Дардер меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнггида Анхел Корреа мувозанатни тиклади. 58-дақиқада Альваро Мората мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Коке якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Атлетико” Примера турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.

Ла Лига, 13-тур

Атлетико – Эспаньол 3:1

Голлар: 0:1 – 38 Дардер, 1:1 – 45 Корреа, 2:1 – 58 Мората, 3:1 – 90 Коке.

Атлетико – Облак, Триппьер, Эрмосо, Фелипе, Сауль, Томас, Коке, Витоло (Лемар, 75), Эррера, Корреа (Льоренте, 89), Мората (Диего Коста, 80).

Эспаньол – Диего Лопес, Виктор Гомес, Эспиноса, Давид Лопес, Хави Лопес, Дардер, Рока, У Лэй (Кампусано, 59), Санчес (Мелендо, 72), Налдо (Дидак Вила, 18), Феррейра.

Огоҳлантиришлар: Налдо (45), Сауль (60), Кампусано (64), Томас (85).

Ўқилган: 1538
Атлетико М Испания чемпионати Эспаньол

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича