Ўзил ҳамон грандлар диққатини ўзига тортяпти

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германияга қайтиши мумкин.

Боиси футболчи Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Ўзил ва Унаи Эмери ўртасидаги муносабатларнинг дарз кетганини инобатга олсак, футболчи "тўпчилар" сафини қишдаёқ тарк этиши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарларга қараганда, 31 ёшли футболчига Италиянинг "Милан" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзилнинг MLS биринчилигига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Ўқилган: 1917
Месут Ўзил

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича