“Реал” сафарда “Эйбар”ни йирик ҳисобда таслим этди

Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Эйбар” – “Реал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мадридликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.


Учрашувнинг 17-дақиқасида Карим Бензема меҳмонларнинг дастлабки голини урди. 20-дақиқада Серхио Рамос пенальтини аниқ бажарди. 29-дақиқада эса Бензема дублини нишонлади.

Иккинчи бўлимда Федерико Валверде жамоасининг тўртиничи голини урди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Бу ғалабадан кейин Мадрид клуби пешқадамга айланди.

Ла Лига, 13-тур

Эйбар – Реал Мадрид 0:4 (0:3, 0:1)

Голлар: 0:1 – 17 Бензема, 0:2 – 20, пенальти Рамос, 0:3 – 29, пенальти Бензема, 0:4 – 61 Вальверде.

Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Хосе Анхель, Бигас, Орельяна (Леон, 65), Де Бласис, Диоп (Экспосито, 81), Эскаланте, Инуи, Энрик, Кике Гарсия (Шарлес, 81).

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Каземиро, Вальверде (Иско, 72), Васкес (Браим Диас, 81), Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 72), Бензема.

Ўқилган: 1068
Испания чемпионати Реал Мадрид Эйбар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича