
Франция чемпионатининг 13-турида "ПСЖ" клуби сафарда "Брест" меҳмони бўлди.
Учрашув меҳмонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 39-дақиқада Ди Мария ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга эришди Грансир тўп муаллифи. Асосий вақт тугашига 5 дақиқа қолганида Мауро Икарди парижликларни яна олдинга олиб чиқди. Шу тарзда учрашув ўз якунига етди.
Франция чемпионати 13-тур
Брест – ПСЖ 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 39 Ди Мария, 1:1 – 72 Грансир, 1:2 – 85 Икарди.
Брест – Ларсоннер, Бен, Перро, Кастеллетто, Кур, Фоссурье, Диалло, Отре (Грансир, 65), Белькебла, Шарбонье, Кардона (Менди, 78).
ПСЖ – Рико, Курзава, Дагба, Тиаго Силва, Диалло, Верратти (Маркиньос, 80), Гуйе, Ди Мария, Дракслер, Сарабия (Шупо-Мотинг, 80), Кавани (Икарди, 80).
Огоҳлантиришлар: Дракслер (74), Диалло (90), Кур (90).