Зинедин Зидан: Бэйл ва Хамес жароҳат олишмаган, лекин улар ўйинга тайёр эмас

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчилари Гарет Бэйл ва Хамес Родригес ҳақида гапириб ўтди.

"Бэйл ва Родригес жароҳат олишмаган, бироқ улар ўйнай олишмайди. Футболчилар ўзларининг миллий терма жамоаларига бориш учун тайёргарлик қўришмоқда, ўшанда уларнинг ихтиёрида яна 5 ёки 6 кун бўлади ва ўз термалари учун ўйнашга тайёрми йўқми кўрамиз.

Уларнинг жароҳати йўқ, улар шуғулланишмоқда. Бэйл ва Хамес ҳали ҳам умумий гуруҳ билан шуғулланишмаяпти, шунинг учун улар ўйнай олишмайди ("Эйбар"га қарши). Уларнинг жамоа билан машғулот олиб боришини ҳал қилмайман, бу уларга боғлиқ. Футболчилар ҳали тайёр эмас", - дейди Зидан.

Ўқилган: 954
Гарет Бэйл Испания чемпионати Реал Мадрид Хамес Родригес Эйбар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича