“Ростов” ўз майдонида аутсайдерга ютқазиб қўйди

Россия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Ростов” – “Тамбов” учрашуви ўз якунига етди. “Ростов Арена”да кечган баҳсда меҳмонлар зафар қучди.

7-дақиқада Бьорн Сигурдарсон ростовликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлимда меҳмонлар иккита тўп киритган ҳолда вазиятни ўз томонларига оғдиришди.

Шундан қилиб, “Ростов” ўзи учун ноқулай рақиб ҳисобланган “Тамбов”га қарши ўйинда яна очко йўқотди ва биринчи ўриндаги “Зенит”га етиб олиш имкониятидан маҳрум бўлди.

АПЛ, 16-тур


Ростов – Тамбов 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 7 Сигурдарсон, 1:1 – 52 Мелкадзе, 1:2 – 70 Обухов.

Ростов – Бабурин, Хаджикадунич, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Зайнутдинов, Ионов, Глебов, Байрамян, Сигурдарсон (Долгов, 77), Шомуродов.

Тамбов – Шелия, Ойеволе (Таказов, 86), Осипенко, Грицаенко, Тетрашвили, Карасев (Чуперка, 81), Килин, Мелкадзе (Хосонов, 78), Костюков, Рыбин, Обухов.

Огоҳлантиришлар: Осипенко (33), Костюков (41), Сигурдарсон (56), Хаджикадунич (60), Мелкадзе (64), Ойеволе (82).

Россия чемпионати Ростов Тамбов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Краснодар"дан устун келди
10:28
“Ростов” cафарда “Оренбург”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 90-дақиқа ўйнади
21:48
"Зенит" Маркизио билан шартномани бекор қилди
08:20
Ража Наингголан "Зенит"га ўтиши мумкин
09:01