"Челси" ўз майдонида "Кристал Пэлас"га имкон қолдирмади

Англия чемпионатининг 12-турида "Челси" клуби "Стэмфорд Бриж" стадионида "Кристал Пэлас" футболчиларини қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Муросага кўп бўлган бўлимда жамоалар дарвозасига гол киритилмади. Иккинчи бўлимда Лэмпард шогирдлари катта иштиёқ билан майдонга тушиб ғалабани таъминлади. Абрахам 52-дақиқада "Челси"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 79-дақиқада Пулишич устунликни оширди. Ўйин шу тарзда ўз ниҳоясига етди.

Англия чемпионати 12-тур

"Челси – Кристал Пэлас 2:0 (0:0, 2:0)"

Голлар: 1:0 – 52 Абрахам, 2:0 – 79 Пулишич.

"Челси" – Аррисабалага, Зума, Эмерсон, Томори, Джеймс, Канте, Ковачич, Пулишич (Хадсон-Одои, 80), Маунт (Гилмур, 87), Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 73).

"Кристал Пэлас" – Гуаита, Уорд (Келли, 44), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Куяте (Маккарти, 82), Таунсенд, Макартур (Шлупп, 70), Миливоевич, Заа, Айю.

Огоҳлантириш: Виллиан (17), Заа (21), Эмерсон (31), Ковачич (33), Маккарти (90).

Англия чемпионати Кристал Пэлас Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
Англия чемпионати, 35-тур анонси. Марказий ўйин — "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм"
08:51
"Эвертон" навбатдаги трансферни эълон қилди
09:34
Давид Луиз “Челси” билан янги шартнома имзолади
12:42