А Сериянинг икки клуби "Ювентус" ўлжасини илиб кетмоқчи

Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси  Алексей Миранчук фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрида ёзилишича, 24 ёшли россиялик хавбекга асосий номзод "Ювентус" клуби бўлиб турган эди. Улар қаторига "Наполи" ва "Милан" ҳам қўшилди.

Ўз навбатида "Локомотив" футболчининг трансферини 15-20 миллион еврога баҳоламоқда.

Бу мавсумда Миранчук "Локомотив" сафида 15та учрашувда 8та гол киритди. 

 

Ўқилган: 649
Алексей Миранчук Локомотив Москва Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича