Салоҳ: Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали эрта

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 12-турида "Манчестер Сити"га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"АПЛда чемпионлик пойгаси энди бошланмоқда. Биз ушбу ўйинда ижобий натижани қўлга кирити олмасак,  у ҳолда бизда жиддий муаммо пайдо бўлади. Агар ғалаба қозонсак ҳам, олдимизда узун йўл кутиб турибди. Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Одамлар бизни чемпион бўлишимизни айтишмоқда. Аммо, ўтган йили кўрдики, бу ерда 6 ёки 7 очко тафовут билан ҳам бунга эришиб бўлмайди. Бизга бўлаётган босимларга эътибор қаратмаймиз", - дея Салоҳ сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.


Англия чемпионати Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар Бразилия термаси сафида жароҳат олди
21:58
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси "Лацио" билан шартнома имзолади
12:02
"Металлург" - "Сўғдиёна". Таркиблар!
16:28
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
09:12