
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 17:00да старт олиши кўзда тутилган. Бу ўйинга эса германиялик ҳакамлар бригадаси маъсул этиб тайинланган.
Бу баҳс орқали Абрамов терма жамоага чақирилган футболчиларни Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўтказиладиган муҳим ўйин аввалида синовдан ўтказиб олади.
Қолаверса, Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳам Япония ва Тожикистонга қарши ўтадиган муҳим ўйинлар олдидан Ўзбекистон билан баҳслашишни режа қилди.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига қарасак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан шу кунга қадар 6 маротаба тўқнаш келган. Буларнинг барчасида ўзбекистонликларнинг қўли баланд келган.
Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон - Қирғизистон
17:00. "Пахтакор" стадиони.