Майк Ричардс: Месси ва Роналду – икки буёк футболчи, бироқ Месси...

"Манчестер Сити" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Майк Ричардс ҳужумчилари Месси Роналду ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Кимни энг яхши деб биласиз?

- Лионель Месси дея оламан. Чунки мен Роналдуга қарши ўйнаганман ва бир-икки марта тўхтата олганман.

- Бу ҳақиқатдан ҳам осон бўлганми?

- Буни осон деб айтиб бўлмайди (кулиб). "Олд Траффорд"да ўйин бўлди ва мен унга қарши яхши ўйнай олдим, Мессининг эса яқинига ҳам боролмас эдим.

Лионель бўш ҳудуддан фойдаланади. Сен уни тутдим деб ўйлайсан, кейин бирданига айланиб олади. Унга қарши режа тараддуд қилиб бўлмайди. Тўпни олиши билан, унга қарши қоидани бузишга ҳаракат қил. Уни шунчаки тўхтатиб бўлмайди.

Улар – ўз вақтининг буёк ўйинчилари, рақамлар бунинг исботи, бироқ мен Мессига қарши ўйнаш қийинроқ деб ўйлайман, - дейди Ричардс.

Криштиану Роналду Лионель Месси Манчестер Сити
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

The Best. Аёллар футболидаги энг яхшилар маълум
01:10
Бразилия терма жамоасига тўфон хавф солиши мумкин
15:35
Клаудио Раньери Африкада иш бошлашга яқин турибди
08:51
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси МЛС рекордини янгилади
02:07