Клопп "Сити"га қарши ўйин ҳақида: Сўнгги икки мавсумдан буён ҳар бир ўйин ҳал қилувчи бўлиб қолди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ман Сити" билан рақобат ҳақида

"Спорт нуқтаи назаридан ушбу қарама-қаршилик янада катталашмоқда. Менинг бу ерга келганимга атиги 4 йил бўлди, бироқ ҳозир шу ерда яшамоқдаман. "Ман Сити" – ажойиб жамоа, шукурки уларга қарши рақобат қиламиз. Бу эса биз ҳам яхши жамоа эканлигимизни билдиради.

Мен бошқа жамоаларга қизиқмайман – мен уларни ҳурмат қиламан. Бир икки нарсалари менга ёқади. Жамоа матонати ва уларнинг мураббийи ажойиб, алоҳида футболчиларнинг тезлиги ва техникаси яхши. Бу жуда ҳам яхши футбол жамоаси".

Ушбу ўйин ҳал қилувчи аҳамият этиши ҳақида

"Мен билмайман. Бунга шу тарзда ёндошишим керакми? Сўнгги икки мавсумдан буён ҳар бир ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмоқда. Биронта ҳам ўйинни мағлубият қозонса ҳам бўлар эди деб айтиб бўлмайди.

Бу катта ўйин. Ҳақиқатдан ҳам икки ажойиб ўйин. Яхши хабарлар – ўйин "Энфилд"да бўлади, бу зўр. Прожекторлар, катта ўйин. Кўрамиз, ҳаммаси жуда оддий, яширинадиган жой йўқ. Биз шунчаки, ҳужумга бора олмаймиз, "Ман Сити"га қарши ишонч билан юрмасак имкониятимиз бўлмайди. Вазиятлар яратиш керак.

Ўтган йилдаги каби 0:0 бўлиши ҳам мумкин. Чизгилардан келиб чиқиб, ҳар доимги каби креатив бўлишга қийин бўлади. Қизиқарли ўйин бўлади", - дейди Клопп.

Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Юрген Клопп
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
Англия чемпионати, 35-тур анонси. Марказий ўйин — "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм"
08:51
"Эвертон" навбатдаги трансферни эълон қилди
09:34
Давид Луиз “Челси” билан янги шартнома имзолади
12:42