Эдерсон "Ливерпуль"га қарши ўйнамаслиги мумкин

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби дарвозабони Эдерсон “Ливерпул”га қарши АПЛнинг 12-тур ўйинида майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақида "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола шунда деди:

— Эдерсон "Аталанта"га қарши учрашувнинг биринчи бўлим охирларида ўзини ёмон ҳис қилди. Унинг қовурғаларида муаммо пайдо бўлган. Биз учун унинг соғлиги муҳим ва унинг ўрнига Бравони майдонга туширдик. Агар Эдерсон "Ливерпуль" клубига қарши ўйинга тайёр бўлолмаса, Клаудио асосий таркибда ўйнайди. Биз унга ишонамиз.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги марказий учрашув 10 ноябрь куни ўтказилади.

Англия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кэррик “Манчестер Юнайтед”да қолади
20:57
“Эспаньол” Реал” тарбияланувчисини сотиб олди
06:44
Испания грандлари Грилиш учун курашга қўшилди
05:45
Юрген Клопп мураббийлик фаолиятидаги 400-ғалабага эришди
10:39